Лицензияси бекор қилинганлиги ҳақида расмий баёнот берилган «Digital university» суд қарори устидан апелляция шикояти киритгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун «Digital university» масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрь куни нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензияси бекор қилинган.
Маълумот учун, суд мажлиси 13 ноябрь санасида кўриб чиқилиши белгиланган.