Мусиқа фани ўқитувчилари учун малака ошириш тизими йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

 

Президент қарори билан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш бўйича ўқув қўлланмалари, ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

 

«Турон мактаб театри»нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда «Иқтидор» ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

 

Ҳудудлардаги мусиқа ва санъат мактабларини умумтаълим мактабларига таянч мактаб сифатида бириктириш, иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш мақсадида мунтазам кўрик-танловлар ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры