Эндиликда психологик ёрдам кўрсатиш билан фақат психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга шахсларгина шуғуллана олади. Мазкур қонун интернет орқали турли психологик тренинг ўтказадиган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади. Бу бўйича қонун президент томонидан имзоланди.
Агар психологик ёрдам бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатилса ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этилмаса, қуйидагича жазо чораси қўлланиши мумкин:
– фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
– мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача жарима.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилса:
– фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача;
– мансабдор шахсларга 15 бараваридан 25 бараваригача жарима тайинланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланишга Ўзбекистон Республикасида рухсатдан ўтган психологларнинг жамоат бирлашмаси томонидан малака сертификати берилган психологларга рухсат этилади. Бунда талабгор Ўзбекистон Республикасида фаолият юритатган фақат битта психологларнинг жамоат бирламчисидан малака сертификатини олиши мумкин.
Психологик ёрдам кўрсатиш хуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан юз хизматларини реклама қилишда икки фирма номида «психолог» деган сўздан, шунингдек унга яхши бўлган бошқа сўзидан фойдаланиш тақиқланади.