Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вояга етмаган болаларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда 340 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача жарима тўлашга тўғри келади.
Шу билан бирга, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими олишини ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тўсқинлик қилса, уларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (яъни 3 миллион 340 минг сўмдан 5 миллион 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.