Менежерлик ўқув курсида тўлиқ қатнашган ва ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар курсни муваффақиятли тамомлаган деб ҳисобланади ва якуний аттестация синовларига қўйилади.
Якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида Институт ректори буйруғи билан номзодларга менежерлик сертификати тақдим этилади.
Якуний аттестация синовларидан муваффақиятсиз ўтган номзодларга бир йил ичида яна бир бор синовда иштирок этиш имконияти берилади. Агар бу гал ҳам етарли балл тўплай олмаса, номзод қайта менежерлик ўқув курсида таҳсил олиши керак бўлади.
Агар якуний синовда иштирок этаётган мактаб директори етарли балл тўплай олмаса, у лавозимидан белгиланган тартибда озод этилади.