Хоразм вилояти Урганч туманидаги 13-умумтаълим мактабининг 2 йиллик иш стажига эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиси Муниса Рахимбоева аттестация синовларида 96 балл билан биринчи малака тоифасига эга бўлди.
Бу ҳақда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.
Бундан аввал, Сурхондарё вилояти ҳамда Бухоролик икки ўқитувчи 92 ва 94 балл олишгани ҳақида хабар берган эдик.
Тоифа олиш учун қанча балл тўплаш керак?
Педагог-ўқитувчилар мажбурий аттестациядан ўтишда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартиб бўйича сараланади.
Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;
–80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)
–туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;
–70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;
–70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
–70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;
–60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;
–60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
–60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
–55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестатсиздан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
–55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
Эслатма! Аттестация синовларига қуйидаги ботларга жойланган янги диагностика тестлар билан тайёргарлик кўринг:
Ўзбек тилида: @uztditestbot
Қорақалпоқ тилида: @uztdi_qrtestbot
Рус тилида: @uztdi_rustestbot