“Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низомда аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида (Виртуал академия) ўқитиш жараёнининг тартиби белгиланган.
Низомга кўра, Виртуал академияда ўқув фаолияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ташкил этилади ва бошқарилади.
Виртуал академияда ўқитиш базавий (барча фойдаланувчилар учун бепул) ва махсус (тўлов асосида) ўқув курслари орқали йўлга қўйилади.
Бу курслар масофадан туриб, асинхрон режимда электрон таълим ресурслари ёрдамида мустақил ўрганиш асосида олиб борилади.
Базавий курсларда тингловчилар коррупция тушунчаси, унинг тарихи, оқибатлари ва унга қарши курашиш чоралари билан таништирилади. Шунингдек, курсларда янгиликлар, муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари, савол-жавоб ва турли синовлар ўтказилади.
Мактабгача, мактаб ва олий таълим ташкилотлари учун алоҳида ўқув дастурлари Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Махсус курслар эса давлат хизматчилари учун мажбурий бўлиб, улар ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишлари талаб этилади.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимларида ва коррупсиявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимларда ишловчи ходимлар учун чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида махсус курслар мавжуд.
Виртуал академияда ўқув жараёнининг сифати мониторинг қилиниб борилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳар чоракнинг охирги ойида ишга қабул қилинганига уч ой тўлган давлат хизматчилари бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида академия билан келишилган ўқув режа-графигини тасдиқлайди.
Давлат органлари Виртуал академиянинг махсус курсларида ходимларининг қатнашишини таъминлайди, ва муваффақия