Андижонда 8-синф ўқувчи қизлари ўртасида катта жанжал бўлгани айтилмоқда (видео)

 

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги 54-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари ўртасида катта жанжал бўлгани тасвирланган видео тарқалди.

 

 

 

 

 

 

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилган. Бу бўйича Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

 

«Аниқланишича: 2024 йил 2 ноябрь куни соат тахминан 13:00 лар чамасида 05.06.2008 йилда Андижон шахрида туғилган, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙда яшовчи Д.Р. исмли қиз синглиси Андижон шахрида туғилган, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ да жойлашган Андижон шахар ХТБ га қарашли № 54-сонли мактабининг 8-синф ўқувчиси. Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙда яшовчи 30.11.2010 йилда Р.Х. дугоналари билан урушганлигини эшитиб, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ, Обод кўчасига борганлиги, шунда тарафма-тараф бўлиб урушаётганлигини кўриб синглисини дугонаси М. билан Р. исмли қизларнинг урушаётган холатни ўзининг уяли телефонига видеотасвирга олиб, ўзининг инстаграм тармоғидаги саҳифасига жойлаштирганлиги маълум бўлди.

Жанжалнинг сабаби: М.М. исмли қиз ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали танишган йигити билан Р.И. исмли қизнинг ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қўйганлиги сабабли, телефонда жанжаллашиб кетган. Шунга кўра Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги худудида кўришиб гаплашиб олмоқчи бўлишган, улар бирга синфдошларини етаклаб келган, шу вақтда улар ўртасидаги жанжал урушга айланиб кетган.

Юқоридаги холат бўйича барча гумонланувчилар аниқланиб, Хўжаобод тумани ИИБ Навбатчилик қисми «E-material» базасидан рўйхатдан ўтказилиб, Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры