Қисқартириш асосида ходимни ишдан бўшатишдан аввал унга бошқа иш таклиф этилиши зарур.
Меҳнат кодексининг 144-моддасига биноан, агар ходим меҳнат шартномасида кўрсатилган вазифасини объектив сабабларга кўра давом эттира олмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мос келадиган бошқа лавозимни таклиф қилиши шарт. Агар бундай иш мавжуд бўлмаса, ходимга мавжуд бошқа ишни таклиф этиши лозим.
Шу сабабли, мазкур ҳолатда ҳам психолог лавозимидаги ходимга бошқа иш таклиф қилиниши талаб этилади. Иш берувчи ушбу вазиятда психолог учун мавжуд бўлган бошқа лавозимларни кўриб чиқиши керак.
Меҳнат кодексининг 19-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан ёки идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотлар иш берувчи сифатида қаралади. Шу жумладан, ушбу кодекснинг 46-моддаси бўйича ташкилот раҳбари иш берувчи вакили саналади.
Психолог лавозими туман ММТБ лавозим номенклатурасига киргани учун, ушбу ҳолатда ММТБ мудири психолог учун бошқа ишни таклиф этиши лозим.