Наманган шаҳрида 9-синф ўқувчиси ижарага машина олиб миниб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 2024 йил 2 ноябрь куни соат 10:00 ларда содир бўлган. Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги хусусий мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси Gentra машинасини ижарага олиб катта тезликда бошқарган.
Оқибатда, машина бошқарувни йўқотиб айланиб кетган ва йўл четига ўрнатилган йўл белгисига бориб урилган.
Дастлаб ўқувчи аввалига машина акасига тегишли эканини айтган. Аммо суриштирувлар давомида машина бошқа шахсга тегишли экани, уни икки соатга 150 минг сўмга ижарага олгани аниқланган.
Машинада ўқувчи синфдоши билан бўлган. Автоҳалокатда ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Аввалроқ, 2 октябрь куни Наманганда 5 нафар ўқувчи Gentra машинасини ижарага олиб бошқараётиб ЙТҲ содир этганди. Натижада уларнинг бир воқеа жойида, яна икки нафари шифохонада вафот этган.