Норвегия ҳукуматида болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланмоқда

Норвегия ҳукумати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун қатъий ёш чекловини жорий этишни режалаштирмоқда. Энди улардан 15 ёшдан кичик болалар фойдалана олмайди.

 

Мамлакат Бош вазири Ёнас Гар Стёренинг айтишича, сиёсатчилар болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контентдан ва алгоритмлар ҳукмронлигидан ҳимоя қилиш учун бунга аралашишлари зарур. Скандинавия давлатида аллақачон минимал ёш чегараси мавжуд — 13 ёш. Шунга қарамай, ўтказилган тадқиқотга кўра, тўққиз ёшли болаларнинг ярмидан кўпи, 10 ёшлиларнинг 58 фоизи ва 11 ёшлиларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда.

 

Маълумот ўрнида, Норвегия ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ёш чегарасини ўрнатаётган биринчи давлат эмас, жумладан, сентябрь ойида Австралия ҳукумати болаларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаётганини эълон қилганди. Мамлакатда болага интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат бериладиган минимал ёш белгиланиши мумкин.

 

Бундай ёш ҳали аниқланмаган. Бош вазир Энтони Албанезенинг сўзларига кўра, ҳукумат 14−16 ёшгача бўлган болаларнинг Instagram ва TikTokʼдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда, унинг ўзи эса минимал ёшни 16 ёш қилиб белгилашни маъқул кўради.

 

Францияда бўлса, 15 ёшгача бўлган ўқувчилар учун мактабда мобил телефонларни тақиқлаш синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, у январь ойидан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши мумкин.

 

2015 йил охирида Европа Иттифоқи мамлакатларида шунга ўхшаш тақиқни жорий этишга ҳаракат қилишган, бироқ интернетда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари чеклангани ҳақидаги шикоятлар туфайли лойиҳа қабул қилинмай қолганди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры