«Менежерлик ўқув курси» нинг тест синовида максимал балл тўплаган директор ўз фикрлари билан бўлишди

 

Билим даража ва касбий маҳорат баҳолаш маркази қошида очилган «Менежерлик ўқув курси» нинг якуний тест имтиҳонида амалдаги директор 60 дан 60 балл олган. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти матбуот хизмати маълум қилган.

 

 

Яқинда «Менежерлик ўқув курси» да ўқиган педагоглар учун якуний тест ва амалий топшириқ бўйича имтиҳонлар бўлиб ўтди. Курс битирувчилари 25 та тест саволлар ҳамда амалий қисмидан маълум бир кейс асосида тақдимот топширишган.

 

 

Максимал балл – тест учун 60амалий қисмидан – 40 баллни ташкил этади.

 

 

Тест синовидан максимал 60 баллни қўлга киритган амалдаги раҳбар Севара Қаршибоева курс бўйича фикрлари билан бўлишди.

 

«Тақдимот ўтказилган хоналарда камералар бўлиб, жараёнлар ёзиб олинди. Яхши тайёрланган номзодлар амалий қисмидан 40 баллни қўлга киритишди. Тўплаган балидан норози педагоглар эса қайта аппеляцияга бериб, керакли баллни қўлга киритишди.

1 ойлик ўқув жараёнларида биз мактабни қайси тамойиллар асосида бошқариш кераклиги, олдинга қўйиладиган мақсад ва вазифаларни ўргандик. Шунингдек, келгусидаги иш жараёнида қўллашга керак бўладиган билимларни олдик».

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2024 й. 531-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.

 

 

Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган ва ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры