Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш тартиби қандай?

Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобccа олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ёки кадрлар бўйича менежер (инспектор) томонидан амалга оширилади.

 

Бунда мактаб ўқитувчиси педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади.

 

Педагог ходимларнинг ҳақиқатда ишлаганлиги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари имзоси билан тасдиқланади.

 

Ўқитувчи узрли сабабларга кўра ишга келмаган пайти, табелни қуйидаги шартли белгилардан (қисқартмалардан) фойдаланган ҳолда расмийлаштириш мумкин:

 

Т – таътилда
К – меҳнатга лаёқасизлик варақасида
Х – хизмат сафарида
М – малака оширишда
Д – дам олиш куни
Б – байрам куни

 

Табелга педагог ходимнинг ишда бўлмаслик сабаблари ва иш вақти режимининг хусусиятлари тўғрисидаги белгилар расмийлаштирилган ҳужжатлар (таътил тўғрисида буйруқ, меҳнатга лаёқасизлик варақаси, хизмат сафари ва ҳ.к.) асосида тўлдирилади.

 

Табелни тўғри тўлдириш ва ўз вақтида бухгалтерияга топшириш учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари педагог ходимнинг иш жойида бўлмаган кунлари тўғрисида ўз вақтида кадрлар хизматини хабардор қилиб бориши керак.

 

Табелни ўз вақтида расмийлаштириш учун меҳнатга лаёқасизлик варақасини ходим ишга чиққан биринчи кунда кадрлар хизматига тақдим этиши шарт.

 

Табель юритувчи томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар ўтган ой учун табель тўлдирилиб, ойлик иш ҳақи ҳисоблаш учун ХТВ бухгалтериясига тақдим этилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры