Мактабларда синф раҳбари бўлиш тартиби қандай?

Мактабларда синф раҳбари бўлиш тартиби қандай?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғига кўра, синф раҳбарлари таълим муассасаси директори томонидан ўқитувчилар орасидан танланади ва озод этилади.

 

Синф раҳбари қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

 

-камида 3 йиллик педагогик иш стажи;

 

– мактабда асосий ишчи сифатида фаолият юритиши;

 

-бошқарувчанлик қобилияти ва ўқувчилар билан масъулиятли муносабатда бўлиши зарур.

 

Бошланғич синфларда синф раҳбарлиги ўша синфларга тайинланган ўқитувчиларга берилади.