Ўқитувчилар учун қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан (Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда) умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига дафтарлар ва ёзма ишларни текшириш учун маошларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Кам комплектли (яъни, синф ёки синф-комплектдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган) мактабларда эса бу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизини ташкил этади.

Ушбу қўшимча тўлов қуйидаги фанлар учун қўлланилади:

 

Бошланғич синфлар: Алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика ва 2-4 синфларда чет тиллари (инглиз, немис, француз ва бошқалар).

 

Юқори синфлар: Она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тиллари (инглиз, немис, француз ва бошқалар), шунингдек, математика, алгебра ва геометрия.

 

Шу билан бирга, синф ёки гуруҳдаги ўқувчилар сони 15 нафардан кам бўлганда, дафтар ва ёзма ишларни текшириш учун тўланадиган қўшимча ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры