Бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака тоифаси тарбия ва информатика фанларига ҳам қўлланилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг УзАСБО-2 дастурига тоифаларни киритиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 3.10.2024 йилдаги 03-14-2632-сонли хатига кўра, ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

 

Ушбу Низомнинг 18-бандида педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлари бўйича аттестациядан ўтиши ва педагог кадрларнинг дипломида кўрсатилган ўқув тайёрлов йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослиги кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтиши белгилаб қўйилган.

 

Бошланғич таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги дипломда ўқув фанларининг номи кўрсатилмаганлиги учун, бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака тоифа синовлари бошланғич синфларда ўқитилаётган асосий ўқув фанлари (она тили ва адабиёт, математика, тарбия, табиий фанлар, технология ва ҳ.к.)дан умумлаштирилган ҳолда ўтказилади. Шу сабабли, бошланғич таълим бўйича берилган малака тоифаси улар бошланғич синфларда дарс берадиган барча ўқув фанларига нисбатан шу жумладан тарбия ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларига ҳам татбиқ этилиши мақсадга мувофиқ.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги 79-сон Фармони билан умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида информатика фани жорий этилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры