Мактабларда педагоглар малака оширишга бориш тартиби қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра малака оширишда имтиёз мавжуд эмас.

Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим.

 

Низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

 

Шунга кўра мактабда кимлар малака оширишини мактаб раҳбарияти ҳал қилади.

 

Бунда ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади (низом 66-банд).

 

Малака оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги педагог ходимлар учун 36 соатни ташкил этади.

 

Бунда низомнинг 68-бандига кўра ҳар йили 5-октябрда навбатдаги календар йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинди.

 

Ушбу жараёнда низом 69-бандига кўра халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6-октябридан 15-октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календар йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлаб, малака ошириш курсларига қатнаши мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры