2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига ойлик устама ҳақ тўланади – Президент

2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига ойлик устама ҳақ тўланади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан табриклади.

 

Президент табригида бугунги кунда давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини ошириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган катта ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

 

«2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланиши она тилимиз фидойиларининг шарафли меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз»,- дейди Президент