2023 йил 9-октябрдан бошлаб, Ўзбекистон бўйлаб мактабгача таълим сифатини баҳолаш бўйича MELQO халқаро воситаси асосида илк босқич амалга оширилган. Бу восита дунё миқёсида эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш ва таълим сифатини баҳолашда қўлланилади.
2023 йилда Ўзбекистон бўйлаб 100 та мактабгача таълим ташкилоти тасодифий танлаб олиниб, баҳолаш жараёнлари сертификатланган мутахассислар томонидан амалга оширилган. Ушбу жараённинг иккинчи босқичи 2024 йилда давом этиб, 250 та муассаса қамраб олинган.
А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ўтказилган семинарда Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси ва MELQO баҳолаш ҳисоботининг ҳаммуаллифи Ҳироши Саэки томонидан эълон қилинган баҳолаш натижаларига кўра:
– Болаларнинг илк математик кўникмаларини ўзлаштириш даражаси ўртача 94% га етган;
– Катта ва тайёрлов гуруҳларидаги болаларнинг эрта саводхонлик кўникмалари 77% дан юқори эканлиги қайд этилган.
2024 йилда давом этадиган баҳолаш дастурида 250 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, баҳолаш ўтказилади. Ушбу тадқиқот Ўзбекистоннинг таълим тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришда асосий маълумот манбаи сифатида фойдаланилади.