Маҳалла ходимлари мактаб ишларига аралашиши қонунан  мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низом 6-бандида умумтаълим мактабларини текшириш, назорат қилиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, улар қаторида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда унинг текшириш асослари белгиланмаган.

 

Ундан ташқари “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун 11-моддасида фуқаролар йиғинининг ваколатлари белгиланган бўлиб, улар қаторида мактаблар фаолиятини, ундаги таълим сифатини назорат қилиш ваколати мавжуд эмас.

 

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

 

–фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;

–мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ушбу ҳолат бўйича мактаб раҳбари маҳалла раисларининг ҳаракатлари устидан прокуратурага ёки ИИБга шикоят қилса, уларга юқоридаги норма билан жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры