Яна бир нодавлат университет лицензияси бекор қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан лисензия талаб ва шартларига амал килмаганлиги учун «Digital university» масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 cентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинган.

 

 

Ушбу универсистетда қуйидаги йўналишлар бўлган:

 

– Рақамли Бизнес Бошқаруви

– Ўйин Яратиш

– Сунъий интеллект ва Робототехника

– Маълумотлар илми – Киберхавфсизлик

– Умумтаълим курси – Компьютер технологиялари

– Умумтаълим курси – Бизнес

 

 

Маълумот учун, июль ойида хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан Савдо-саноат палатаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарларининг очиқ мулоқотида тадбиркор, ИДУ халқаро рақамли университет асосчиси Иброҳим Ҳуррамов таълим соҳасида лицензия бериш ва уни назорат қилиш вазифаси бетараф идорага юклатилиши таклифи билан чиққан эди.

 

«Ўзининг мактаблари, университетлари йўқ идора соҳадаги реформаларни олиб борсин. Шунда бетараф ёндашиш бўлади», — деган эди у.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры