Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.
Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ.
Бундан кўриниб турибдики, ўқувчини дарсга келмаганлиги учун ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.
Бу ҳолатда қўлланилган интизомий жазо ўқитувчининг хатти-ҳаракатига номутаносиб бўлгани учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301-, 313 – моддаларига кўра қўлланилган интизомий жазо юзасидан туман адлия бўлимига ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Бу вазиятда ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.