Бакалавр рус тилини тугатган талаба, магистратуранинг инглиз тили йўналишига топширса бўладими?

Бакалавр рус тилини тугатган талаба, магистратуранинг инглиз тили йўналишига топширса бўладими?

Республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг Рўйхати 32-гуруҳига кўра Лингвистика: инглиз тили (йўналиш коди 70230101) магистратура мутахассислиги учун қуйидаги йўналишлар мос ва турдош саналади:

•  5111400-Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили,

•  5120100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили,

•  5120200-Таржима назарияси ва амалиёти инглиз тили,

•  5112200-Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил: инглиз тили,

•  5141400-Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили,

•  5121200- Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (инглиз тили),

•  5220100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили,

•  5220100-Филология: инглиз тили,

•  5220600-Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили,

•  5120900-Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти,

•  5611500-Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти: инглиз тили.

 

Шунга кўра бакалаврни рус тилида тугатган талаба бу йўналишга топшира олмайди.