«Тил билимдонлари» танловига старт берилди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда «Ўзбек тили байрами куни» муносабати билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан «Тил билимдонлари» республика танлови эълон қилинди.

 

Ушбу танловда барча давлат, хусусий ва хорижий олий таълим муассасалари (бакалавр ва магистратура талабалари) ҳамда коллеж, лицей ва техникум ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун @tiluzbot орқали кириб, иштирок этишлари мумкин.

 

Танлов ғолиблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан диплом ва қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

  • 1-ўрин – 8 миллион сўм;
  • 2-ўрин – 6 миллион сўм;
  • 3-ўрин – 5 миллион сўм;
  • 4-ўрин – 3 миллион сўм;
  • 5-ўрин – 2 миллион сўм.

 

Бундан ташқари, ҳудудий босқич ғолиблари таҳсил олаётган олий таълим муассасалари томонидан ҳам пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

  • 1-ўрин – базавий стипендия миқдорининг 4 баробари;
  • 2-ўрин – базавий стипендия миқдорининг 3 баробари;
  • 3-ўрин – базавий стипендия миқдорининг 2 баробари.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры