«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2024- йилги 1-очиқ стипендия танлови натижаларини эълон қилди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига асосан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори баллар тўплаган 411 нафар ёшлар «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди.

 

Жамғарма маълумотларига кўра, стипендиатларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олишади.

 

Стипендиатлар дунёнинг энг нуфузли ТОП 300 талик университетлари ва илмий марказларида таълим оладилар.

 

Ғолибларнинг 60 фоизга яқини STEM (илм-фан, технология, инженерлик, математика), IT (ахборот технологиялари ва сунъий интеллект), тиббиёт ва фармацевтика, архитектура ва дизайн каби йўналишларда таълим олишни режалаштирган.

 

Ғолиблари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

SS

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры