2025 йил 1 январдан бошлаб нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади. Бунда:
– терма жамоалар раҳбарлари нуфузли халқаро олимпиадаларда эришилган ҳар бир олтин, кумуш, бронза медаллари учун тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 35, 25, 15 баравар миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
– терма жамоалар раҳбарларини пул мукофоти билан тақдирлаш 2027 йилга қадар — Давлат бюджетидан, 2027 йилдан бошлаб — Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
– асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади;
– терма жамоалар раҳбарлари, кузатувчилари ва ўқувчиларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан суткалик, яшаш, суғурта ва транспорт харажатлари Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
– халқаро олимпиадаларда қатнашиш учун жалб этиладиган ўқувчилар ўқув йиғинлари даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул озиқ-овқат ва ётоқхона билан таъминланади.