Халқаро олимпиадалар ғолиблари учун мукофотлар миқдори белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли (30.09.2024 йилдаги 346-сон) қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар учун тўланадиган пул мукофотлари миқдори маълум қилинди.

 

Мазкур қарорга мувофиқ, олимпиадалар ғолиблари ва совриндорларнинг ўқитувчилари ҳамда терма жамоа раҳбарлари қуйидаги миқдорда ажратиладиган бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

1-ўрин (олтин медаль):

 

Ғолиб:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 500 баравар
– Халқаро олимпиада: 150 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 12 баравар

 

Ўқитувчи:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 450 баравар
– Халқаро олимпиада: 50 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 50 баравар

 

Терма жамоа раҳбари:
– Нуфузли халқаро олимпиада: 35 баравар

 

2-ўрин (кумуш медаль):

 

Ғолиб:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 300 баравар
– Халқаро олимпиада: 100 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 10 баравар

 

Ўқитувчи:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 250 баравар
– Халқаро олимпиада: 35 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 35 баравар

 

Терма жамоа раҳбари:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 25 баравар

 

3-ўрин (бронза медаль):

 

Ғолиб:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 200 баравар
– Халқаро олимпиада: 50 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 5 баравар

 

Ўқитувчи:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 150 баравар
– Халқаро олимпиада: 30 баравар
– Минтақавий халқаро олимпиада: 30 баравар

 

Терма жамоа раҳбари:

– Нуфузли халқаро олимпиада: 15 баравар

 

«Ушбу маълумотлар нуфузли халқаро олимпиадалар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин амалда қўлланилади», – дейилади қарорда.

 

Қайд этиш лозим, қарорда келтирилган мукофот пуллари базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ҳисобланган.

SS

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры