Талабага академик таътил қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардагина берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра қуйидаги ҳолатларда:
– ҳарбий хизматни ўташ учун;
– саломатлигини тиклаш учун;
– ҳомиладорлик ва туғиш учун;
– болаларни парвариш қилиш учун академик таътил берилади.
Ушбу низом 3-бандига кўра академик таътил юқоридаги асослардан бири мавжуд бўлганда ўқув йилининг ҳар қандай қисмида берилади.
Шундай экан талабадаги ҳолат юқоридаги бандларга тўғри келса унга 1-семестрда бўлса ҳам академик таътил бериш мумкин. Бу масалада талаба туман адлия бўлимига мурожаат қилиши мумкин.