Дарс вақтида мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-мактаб ўқитувчиси болаларнинг кўз ўнгида мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи суд қарори билан 375 минг сўмга жаримага тортилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Бу масала борасида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни ўрганиб чиққанлиги ҳақида ахборот хизмати маълум қилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 4 октябрдаги тегишли буйруғи билан мактаб директори Ш. Н. га жамоада назоратни сусайтирганлиги, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

 

Воқеага дахлдорлиги учун мактаб ўқитувчиси Д. Х. Ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига асосан жавобгарликка тортилиб, ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

SS

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры