Фан олимпиадаларининг мактаб босқичи натижалари нега ҳали эълон қилинмади? Вазирлик жавоб берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги асосий фан олимпиадасининг мактаб босқичи ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар кечикаётгани билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, маълумотларни электрон платформага киритиш сайтдаги техник носозлик юзага келган.

 

“Ҳозирда IT мутахассислар ишларни олиб боришмоқда, яқин орада якунлашади. Агарда техник жиҳатдан муаммо ўз ечимини топмаса ёки носозлик давом этадиган бўлса, у ҳолда рўйхатни қоғоз шаклда шакллантиришга рухсат берилади”, дейилади вазирлик хабарида.

 

Таъкидлаш лозим, олдинроқ, асосий фан олимпиадасининг туман ва вилоят босқичлари ўтказиладиган саналар эълон қилинганди.

SS

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры