Талабаларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади, лекин…

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар:

 

– Темир дафтарга киритилган оила фарзанди;

 

– Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди;

 

– Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;

 

– Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;

 

– Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;

 

– Оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;

 

– Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;

 

– Оиласи кам таъминланган талабага тўлаб берилиши назарда тутилган.

 

Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

 

Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).

 

Ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этиши лозим.

 

Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши талаб этилади.

 

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

 

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

 

Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда тўлов-контракт харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади.

 

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган миқдордаги тўлов-контракт маблағлари профессионал таълим ёки олий таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры