10 ёшли ўқувчи IELTS дан 7 баллни қўлга киритди

10 ёшли ўқувчи IELTS дан 7 баллни қўлга киритди

Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов инглиз тили фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Муҳаммадсаид 2014 йил Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ 2021 йилда ўрта мактабга қабул қилинган.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Математика ва ахборот технологиялари фанига қизиқади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Сузиш, акробатика ва муай-тай спорт турлари билан шуғулланади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

2023 йил февралидан бошлаб, «иТеачер аcадемй» ўқув марказида инглиз тилидан қўшимча таҳсил олиб келади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Келгусида таълим соҳасини ривожлантиришда хизмат қилишни ва махсус янги платформа яратишни мақсад қилган», – дейилган Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизматида хабарида.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠