Аттестацияда педагоглар саволларга тўғри ёки нотўғри жавоб берганини билиши мумкин
Педагоглар малака (тест) имтиҳонидаги ўз жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун шахсий кабинетга кириб, малака имтиҳони баллари бўлимидаги «Батафсил» тугмасини босиш кифоя. Шундай қилиб, аттестация тестидан ўтган педагоглар қайси саволларга тўғри жавоб берганликларини ва қайсиларига хато жавоб берганликларини билиб олишлари мумкин.