Эндиликда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади - Ta’lim xabarlari
Эндиликда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади

 

Президентнинг тегишли (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан:

 

 

– мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

 

 

– республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

 

 

– барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг «Методик маҳорат соати», таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса «Методик маҳорат куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

 

– тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

 

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари жорий этилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

 

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры