Магистратурадаги ўқиш даври ҳам меҳнат стажига ўтадими?

Магистратурадаги ўқиш даври ҳам меҳнат стажига ўтадими?

Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Мазкур қонуннинг 37-моддаси “э” бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Яъни, талабанинг магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даври меҳнат стажи ҳисобланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Шунингдек, магистратуранинг 2-курсида мактабда 1 йил ишлаган даври ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Агарда талаба магистратурани контракт орқали битирган бўлса, дипломни дарҳол олишга ҳуқуқи мавжуд.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Магистратурада контракт асосида ўқиганларга нисбатан меҳнат стажи ёки бошқа шунга ўхшаш шартларни талаб қилиш мутлақо асоссиздир.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Чунки, “Магистратура тўғрисидаги Низом”да диплом олиш учун “меҳнат стажи шарт”лиги талаби кўрсатилмаган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠