Хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
ЮНЕСКО статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 150,5 минг нафарни ташкил этган. Ушбу маълумот 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тузилган.
Қайд этиш керакки, хорижий давлатларда таҳсил олаётган юртдошларимиз сони бир йил ичида қарийб 24 минг нафарга ошган.
Статистика агентлиги хабарига кўра, ўзбекистонликлар энг кўп Қозоғистон давлатида ўқишмоқда. Ушбу сон тахминан 78,3 минг нафарни ташкил этган.