Қонунчиликда ўқитувчи ва мураббийлар учун қандай имтиёзлар белгиланган? - Ta’lim xabarlari
Қонунчиликда ўқитувчи ва мураббийлар учун қандай имтиёзлар белгиланган?

1 октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан бу кун ўзгача аҳамиятга эга. Қонунчиликда ўқитувчи ва мураббийлар учун қандай имтиёзлар белгиланган?

 

Ушбу мақолада бу ҳақда билиб олишингиз мумкин.

 

1. Ўзбекистон Республикасининг 01.02.2024 йилдаги ЎРҚ-901-сон Қонунига асосан, болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади;

 

2. Ўзбекистон Республикасининг 01.02.2024 йилдаги ЎРҚ-901-сон Қонунига асосан, давлат таълим ташкилотларининг педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади;

 

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекисига мувофиқ, педагоглар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланган;

 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон Қарорига асосан, мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланган;

 

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2021 йилдаги 562-сон Қарорига биноан, таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади;

 

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг , 30.09.2019 йилдаги 823-сон Қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади;

 

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармонига асосан, ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;

 

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2021 йилдаги 562-сон Қарорига биноан, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади;

 

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 йилдаги 638-сон Қарорига мувофиқ, инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади;

 

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 йилдаги ПҚ-4940-сонли Қарорига биноан, олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади;

 

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 120-сон Қарорига асосан, педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;

 

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.1994 йилдаги 490-сон Қарорига асосан, тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры