Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади

Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади

Бугунги йиғлишда, келгуси йили бюджетдан ажратиладиган 3 триллион 200 миллиард сўм ҳисобидан 375 та мактаб ва 97 та боғча реконструкция қилиниши ва янгилари барпо этилиши белгиланди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки ва ОПEК жамғармасининг 50 миллион доллар маблағи доирасида келгуси 4 йилда 200 та хусусий боғча қурилиб, янги 30 мингта ўрин яратилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Янги йилдан бошлаб хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми бюджетдан қопланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Бундан ташқари, тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠