300 та мактабнинг моддий-техник базаси талабларга жавоб бермайди - Президент - Ta’lim xabarlari
300 та мактабнинг моддий-техник базаси талабларга жавоб бермайди – Президент

Президент мактаблари ва ихтисослашган мактабларнинг тажрибасини оммалаштириш доирасида 1 мингта умумтаълим муассасасида баҳолаш тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Лекин, уларнинг 300 тасида моддий-техник база талабга мутлақо жавоб бермайди.

 

Энг кўп таъмирталаб мактаблар Тошкент шаҳрида (69 та), Бухоро вилоятида (56 та), Хоразмда (38 та), Андижонда (25 та) ва Наманганда (23 та) жойлашган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри Юнусобод ва Олмазор туманларида (14 тадан), Хонқа (12 та), Янгибозор (10 та), Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Тошлоқ туманларида (5 тадан), Навоий ва Гулистон шаҳарларида (4 тадан), Когон (8 та), Ромитан (6 та) ва Ғиждувон (5 та) туманларида таъмирталаб мактаблар мавжуд.

 

Президент Шавкат Мирзиёев бу муаммоларни ҳал қилиш учун туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафта мактаблардан хабар олиш, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

 

Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига мазкур 300 та мактабни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олти ой муддатда якунлаш вазифаси топширилди. Бундан кейин ҳудуд раҳбарлари фаолияти баҳоланишида таълим сифати, мактаблар шароити ва ўқитувчиларнинг қадр-қиммати асосий мезонлардан бири бўлиши белгиланди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры