Давлат боғчалари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади – Президент

Давлат боғчалари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади – Президент

Хусусий боғчалар каби 6 минг 800 та давлат боғчаларида ҳам давомат, тўловлар, озиқ-овқат харажатларини шакллантириш тўлиқ рақамлаштирилади.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, шу тариқа йилига 10 фоиз маблағ тежалади.

 

Иқтисод қилинган пуллар “Таълимни ривожлантириш” жамғармасига йўналтирилиб, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва маҳоратли ўқитувчиларни рағбатлантиришга сарфланади.