Биринчи навбатда ўқитувчининг билими ва касб маҳоратини оширмас эканмиз, сифатли таълимни таъминлай олмаймиз - Президент - Ta’lim xabarlari
Биринчи навбатда ўқитувчининг билими ва касб маҳоратини оширмас эканмиз, сифатли таълимни таъминлай олмаймиз – Президент

Давлатимиз раҳбари бугунги очиқ мулоқотда энг аввало ўқитувчининг касбий маҳоратига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

 

“Яна бир бор айтаман: қанча ислоҳот қилмайлик, биринчи навбатда ўқитувчининг билими ва касб маҳоратини оширмас эканмиз, сифатли таълимни таъминлай олмаймиз”,- деди Президент.

 

Бугунги кунда давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар, хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил давомида малака оширмагани афсус билан қайд этилди.

 

Бу йил аттестация жараёнлари шаффоф бўлиши учун сунъий интеллект ва рақамли технологиялар қўлланди. Натижада 198 минг ўқитувчидан 21 минг нафари малака бўйича етарли балл тўплай олмади.

 

Бу барчамизни ташвишга солиши керак бўлган ҳолат экани кўрсатиб ўтилди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры