Президентнинг «Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарорга кўра, Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети ташкил этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали Фарғона давлат университети тасарруфига ўтказилади.