Таълим кредити олган талабалар магистратурани хорижий ОТМларда ўқимоқчи бўлса, унга рухсат берилмайдими?
Ушбу савол юзасидан Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги мутахассислари ҳамда таълим кредити ажратаётган Ҳамкор банк ходимлари билан боғландик.
Берилган маълумотларга кўра, таълим кредити ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда тўланади.
Яъни талаба ўқишни битиргандан кейин, еттинчи ойдан бошлаб белгиланган миқдорни ойма-ой тўлаб бориши керак.
Агар талаба магистратура таълимини хориждаги ОТМларда давом эттириш учун ёки бошқа сабаблар билан хорижга чиқаётганда ҳеч қандай чеклов бўлмайди. Аммо кредитни белгиланган вақтда тўламаса ёки бошқа қарздорлиги бўлса, хорижга чиқишга рухсат этилмаслиги мумкин.