Ҳуқуқшунослик фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари бошланяптими? - Ta’lim xabarlari
Ҳуқуқшунослик фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари бошланяптими?

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқшунослик фанидан миллий сертификат имтиҳони тизимини жорий этиш тарқалган хабарлар бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигидан жавоб олдик.

Мавзу юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мутахассислари билан боғландик.

 

«Миллий серитификат бўйича имтиҳонни ташкил этиш агентликнинг иш режаси ҳисобланади. Агентликда тест топшириқларини такомиллаштириб бориш функцияси бор. Лекин тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаса, ҳуқуқшунослик фанидан агентлик мустақил сертификатлаш тизимини жорий қила олмайди. Айни пайтда ҳуқуқшуносликдан сертификат жорий қилиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас», -деди агнетлик мутахассиси.

 

Бундан келиб чиқадики, ҳуқуқшунослик фанидан миллий сертификат имтиҳонини ўтказиш бўйича ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Тарқалган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас.

 

Маълум қилиниши билан бу ҳақда хабар қиламиз.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры