Италияда ўқитувчига ҳужум қилган ўқувчилар 10 минг еврогача жаримага тортилади

Италияда ўқитувчига ҳужум қилган ўқувчилар 10 минг еврогача жаримага тортилади

Чоршанба куни Италия парламенти таълим тўғрисидаги қонунни маъқуллади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Унга кўра, бошқа чора-тадбирлар қаторида, хулқ-атвор баҳолари ҳам қайтарилaди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бу амалиёт 1924 йили Муссолини ҳукумати томонидан жорий этилган ва 2000-йилларда бекор қилинган эди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Хулқ-атвор 10 баллик тизимда баҳоланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Беш ва ундан кам балл олган ўқувчилар қайтадан ўқишлари керак бўлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Хулқ-атвор баҳоси битирув имтиҳони натижаларига ҳам таъсир қилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бундан ташқари, мактаб ходимларига нисбатан зўравонлик учун 500 дан 10 минг еврогача жарима жорий этилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ The Guardian нашрининг ёзишича, бу чора ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан мактаб ходимларига ҳужум қилиш ҳолатларининг кўпайишига жавобан киритилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ 2024 йилда бу каби ҳодисалар сони 2023 йилга нисбатан икки баробар ошгани аниқланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ўқувчилар, асосан, синфда мобил телефонлардан фойдалангани сабаб ўқитувчилар билан зиддиятга боришган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠