Математика ва информатика йўналишида таҳсил олган талабалар қуйидаги фаолият турларида ишлашлари мумкин:
– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда математика ва информатика фани ўқитувчиси мақомида педагогик фаолият олиб бориш;
– ўрта махсус ва профессионал таълимда математика ва информатика фани ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
– турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;
– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
– умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей, касб-ҳунар мактаблари директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;
– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант, кабинет мудири сифатида фаолият юритиш каби комплекс масалаларни мажмуасини қамраб олади.
Фаолият объектлари:
➖ умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;
➖ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида;
➖ ишлаб чиқариш корхоналари лабораторияларида;
➖ давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида;
➖ оммавий ахборот воситалари; давлат бошқаруви органлари; ишлаб чиқариш корхоналари.