Ижарада турувчи қайси талабаларга компенсация тўловлари белгиланмайди? - Ta’lim xabarlari
Ижарада турувчи қайси талабаларга компенсация тўловлари белгиланмайди?

ижарада турувчиларга компенсация тўловлари белгиланмайди – вазирлик

 

1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарорига асосан олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган.

 

Эслатма! Низомга асосан «талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган» деганда ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор, аммо жойлар сони чекланганлиги боис ижарада туриши тақозо қилган талабалар тушунилади. Шу боис, ўз ихтиёрига кўра ижарада турувчиларга компенсация тўловлари белгиланмаслиги эслатиб ўтилган.

 

Аризалар вазирликнинг контракт.эду.уз платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры