Мактаб ўқувчиси IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритди. У стипендия билан рағбатлантирилади

Мактаб ўқувчиси IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритди. У стипендия билан рағбатлантирилади

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таʼлими бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент тумани 15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Муҳаммадбилол Мирсобитов Халқаро IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритган.

 

Қайд этилишича, туманда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендия ташкил этилган.

 

“Муҳаммадбилол бир ўқув йили давомида ушбу стипендия билан рағбатлантириб борилади”, – дейилади хабарда.