Германияда давлат ОТМлари хорижлик талабалар учун ҳам бепул. Лекин ўқишга кириш учун ҳар бир ОТМнинг ўзига хос талаблари ва тил билиш даражаси бор.
Тил даражаси қандай бўлиши керак?
–Инглиз тили минимум 6,5 даража (ИЭЛТС);
–Немис тили эса камида B2 даражада бўлиши керак.
Агар Германиядаги давлат университетларида бакалавр даражаси учун ўқишни хоҳласангиз, немис тили зарур бўлади. Сабаби кўплаб давлат университетларида бакалавриат таълими немис тилида. Хусусий университетларда инглиз тилидаги дастурларни исталганча топиш мумкин, бироқ уларда контракт бор.
Бакалавриатдан кейинги даражаларда эса инглиз тилининг ўзи билан ҳам ўқиш мумкин. Бу босқичдаги талабалар учун инглиз тилидаги халқаро дастурлар етарлича. Тил билиш даражаси Германияда ўқиш учун талаб қилинадиган асосий талаблардан бири. Талабгор академик маълумотларни ёзма ва оғзаки даражада тушуна олиши текширилади.