Пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳафтасига қанча дарс ўтиши мумкин?

Пенсия ёшидаги ўқитувчиларга ҳафтасига қанча дарс берилади? Маълум чегара борми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 4-моддасида ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камстириш тақиқланган бўлиб, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифати ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларга қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир имтиёзлар бериш камстириш ҳисобланиши алоҳида қайд этилган.

Жумладан, дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарифкация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.

Ўқитувчи пенционер экан, унга камроқ дарс берилиши керак деган қоида йўқ. Лекин пенционер ходимнинг ҳеч қандай ютуқлари бўлмаса, у дарс берадиган синфнинг таълим сифати паст бўлса, етарлича кўрсатгичлари мавжуд бўлмаса бу вазиятда ўз фанининг мутахассиси, бир қанча натижаларга эришиб, малака тоифасига эга бўлган ходимга кўпроқ дарс соатлари бериш мумкин.

Аксинча ходим пенционер бўлишига қарамай бир қанча ютуқ ҳамда малака тоифасига эга бўлса, у ҳолда нафақага ёшидаги ўқитувчига кўпроқ дарс бериш мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры